“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, агентлик Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорликда “SPECTRE” киностудияси томонидан Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда.
Мазкур фильм жорий йил таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланаётган Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади. Сценарий муаллифи Фурқат Усмонов, режиссёр Шоҳрух Расулов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Акмал Саидов, продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Фильмнинг съёмка жараёнлари Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтиши белгиланган.
Айтиш ўринли, Президентнинг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида ранг-баранг тадбирлар қаторида элимизнинг суюкли шоири ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратилиши ҳам алоҳида вазифа сифатида қайд этилган.