Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА

30.01.2017


АЁЛЛАР СОҒЛИГИ – ЖАМИЯТ БОЙЛИГИ

Тадбирда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини, оила фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу  борада вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, биринчи тиббий ёрдамдан қулай ва тезкор фойдаланишни таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини,  жисмоний имконияти чекланган кишилар ва  бошқа айрим тоифаларга имтиёзли асосда бериладиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар рўйхатини кенгайтириш юзасидан партиянинг сайловолди дастуридаги вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар айтиб ўтилди.

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча бирламчи тиббий-профилактика муассасаларининг малакали шифокор ва ҳамширалари иштирокида давом этаётган патронаж ойлиги доирасидаги ишлар юзасидан маърузалар тингланди. Хотин-қизлар, оналар ва болалар, ўзгалар қаровига муҳтож кишилар доимо меҳр ва эътибор оғушида эканини ифода этаётган мазкур кенг қамровли тиббий кўриклар юқори савияда ўтказилаётгани, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги таъкидланди.

Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши сектор мудири

Report typo