Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.08.2023


Алкоголизмга қарши вакцина ўйлаб топилди

АҚШнинг Огайо штати университети тиббиёт маркази тадқиқотчилари алкоголизмга қарши курашнинг янги усулини ўйлаб топишди. Уларнинг фикрича, спиртли ичимликларга қарамликни вакцина ёрдамида даволаш мумкин, деб ёзади Nature Medicine журнали.

Олимлар дори яратиш учун ген терапиясидан фойдаланганлар. Улар ген ташувчиси (аденовирус)ни ажратиб олиб, алкоголга қарамлик билан боғлиқ генни киритиш учун уни модификация қилишган.

Препарат миянинг дофамин ишлаб чиқаришга жавобгар маълум бир қисмига таъсир қилади. Бинобарин, спиртли ичимликларга кучли қарам бўлиб қолган одамларда бу гармон синтези пасайиб кетади. Шунинг учун уларга ўзини ичкиликдан тийиш қийин.

Аввалида тадқиқотчилар алкоголга мажбуран ўргатилган маймунларда эксперимент ўтказганлар. Тажриба қилинган ҳайвонлар вакцинациядан бир ой ўтиб спиртли ичимликларни рад эта бошлаган. Умумлаштирилган натижаларга кўра, уларнинг 90 фоиздан ортиғи алкоголга қарамлик касаллигидан халос бўлган.

Препарат ҳозирча одамларда синовдан ўтказилмаган.

Report typo