Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 август, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

17.06.2020


ҲАММАСИГА ЭСКИ ҚУВУРЛАР САБАБ...МИ?

Акс-садо

“Qashqadaryo” газетасининг qashqadaryogz.uz сайтида 2020 йил 17 июнь куни эълон қилинган “Булоқ” кўз очди, масъуллар уни беркитди, аммо сув яна сизиб чиқмоқда” мақоласига Қарши шаҳар ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди:

“Бир мунча вақт олдин Ислом Каримов ва Насаф кўчалари чорраҳасидаги сув қувури тешилган, “Қашқадарё сув таъминот” МЧЖ  Қарши шаҳар бўлими фавқулодда хизматлар гуруҳи мутахассислари томонидан бу носозлик бартараф ҳам этилганди.

Ушбу жойдан яна сув сизиб чиқишни бошлаган. Бунга Қарши шаҳрининг Ислом Каримов кўчасидан ўтган марказий ичимлик сув тармоғи қувурлари аллақачон ўз муддатини ўтаб бўлгани сабаб бўлмоқда. Муаммони ҳал қилиш мақсадида 1052 метр марказий ичимлик сув тармоғи қувурини янгилаш ишлари бошланган. Бунинг учун вилоят диагностика марказидан Ислом Каримов ва Насаф кўчалари чорраҳасигача 800 миллиметр диаметрли, у ердан Қарши транспорт коллежига қадар 350 миллиметр диаметрли полиэтилен қувурлар ўтказилади. Ҳозирда диагностика маркази олдидан бошлаб қувурларни ўтказиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда”.

Report typo