Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Англияда малака оширган ўқитувчи ўз устида ишлашда давом этмоқда

23.10.2020


Англияда малака оширган ўқитувчи ўз устида ишлашда давом этмоқда

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази халқаро “Coursera online” малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб келаётган инглиз тили фани ўқитувчилари орасида танлов эълон қилган эди.

Курсларда фаол иштирок этиб, халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар ва юқори синф (7-11) ўқувчиларининг 15 нафари шу йилнинг октябрь ойи бошида ғолиб сифатида тақдирланишди.

Мазкур таълим платформасининг халқаро даражадаги курсларида фаол иштирок этаётганлар – ўқиб тамомлаган сертификатлар сони, курсларининг мураккаблик даражаси, дарсларда тўлиқ қатнашгани бўйича иштирокчиларнинг яна 50 нафари сараланиб, уларга замонавий ноутбуклар берилди.   

Эътиборлиси, рағбатлантирилганлар орасида Китоб туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Зулфира Мухтарова ҳам бор. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, З.Мухтарова 2011 йилдан буён ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бериб келмоқда. Шогирдлари ҳам кўплаб танловларда юқори натижалар кўрсатаяпти. Ўзи эса “Йил ўқитувчиси-2015” республика кўрик-танловида иштирок этиб, совриндор сифатида Англия давлатида малака ошириб келган.

 Бу гал у “Coursera online” малака ошириш курсларида фаол иштирок этиб, 28 та сертификатни қўлга киритди.

Report typo