14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Қарши ҳарбий госпитали янги бинога эга бўлди.
Маълумки, Қарши ҳарбий госпитали кўп йиллардан буён мослаштирилган, анча таъмирталаб бўлиб қолган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Шу боис Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалининг аввалги биноси тубдан таъмирланиб, Қарши ҳарбий госпитали ихтиёрига топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, тантанали тадбирда госпиталь жамоасига янги бино билан бир қаторда, Мудофаа вазирлигининг совғаси – “Нексия-3” русумли хизмат ҳамда “Исузи” русумли махсус автомашиналар калитлари ҳам топширилди.