Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

ЖАҲОНГИР

21.06.2018


ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

Мусобақада 76 та олий таълим муассасаларининг мини-футбол жамоалари иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жамоаси муносиб иштирок этиб, финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи ўйинда ҳам ғолиблик вилоятимиз жамоасига насиб этди ва улар Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси кубогига сазовор бўлди. 2-ўрин эса Қорақалпоқ давлат университети жамоасига ва 3-ўрин Тошкент архитектура ва қурилиш институти жамоаси вакилларига насиб этди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

"НАСАФ"НИНГ 6 НАФАР ФУТБОЛЧИСИ ТУРКИЯГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Жорий йилнинг 18 августидан 2 сентябрига қадар Индонезияда Ёзги Осиё ўйинлари спорт мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Айни вақтда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа аъзолари мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Туркияга жўнаб кетишган. Олимпиячиларимиз 29 июнга қадар ушбу мамлакатда машғулотлар олиб боради. Йиғин давомида 3 та назорат учрашувида майдонга тушиши ҳам режалаштирилган.

Эътиборли томони, бош мураббий ушбу терма жамоага "Насаф"дан 6 нафар ёш футболчини жалб этган. Жумладан, дарвозабон Умид Эргашев, ҳимоячи Дониёр Нарзуллаев, ярим ҳимоячилар - Ислом Кенжабоев, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ҳамда ҳужум чизиғи вакили Бобур Абдуҳолиқовлар терма жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

"СЕВИНЧ" БИРИНЧИ ДАВРАНИ ҒАЛАБА БИЛАН ЯКУНЛАДИ

Аёллар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етди.

Мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони - "Севинч" давра давомида етакчиликни ҳеч кимга бермади. Ўтказилган 13 та баҳснинг 12 тасида ғалаба, 1 тасида дуранг қайд этган вакилларимиз илк даврани жами 37 очко жамғарган ҳолда 1-ўрин билан якунлади.

Иккинчи давранинг "Севинч" иштирокидаги илк ўйини 5 август куни бўлиб ўтади ва бунда Тошкентнинг "Локомотив W" жамоаси Қаршида меҳмон бўлади.

ЖАҲОНГИР

Report typo