Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
9 август, якшанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

23.06.2020


ҚАРШИ ТУМАНИДА ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИДАН УШЛАБ ҚОЛИНГАН

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабар беришича, вилоят бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан Қарши туманида ўрганиш ўтказилган. Натижада тумандаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг 2020 йил апрель ойи иш ҳақидан меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда ушлаб қолингани аниқланган.

Шунга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани халқ таълими бўлими мудирига нисбатан маъмурий жарима қўлланилди. Қайд этилишича, айни пайтда ўқитувчилардан ноқонуний ушлаб қолинган иш ҳақларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Шуни ҳам таъкидлаш лозим, Қарши туманида ўқитувчилар маоши “туя” қилинаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда ўтган ой бошида тарқалган, аммо халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими томонидан ушбу ҳолатга муносабат билдирилмай келаётганди.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, туман халқ таълими бўлимидаги шоввозлар айни карантин кучайтирилган, ҳаммага пул зарур бўлган вақтда ойликдан ушлаб қолишга жазм қилишибди. Шундайлар таълимнинг “тепа”сида турибди, афсус...

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo