Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 сентябрь, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Қарши ва Қозоғистондаги университетларга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг доллар олди

15.09.2020


Қарши ва Қозоғистондаги университетларга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг доллар олди

Айни кунларда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилаётган паллада вилоят марказидаги оилавий поликлиникада онколог шифокор бўлиб ишлаш билан бир қаторда, Қарши давлат университетида ўриндошлик асосида фаолият юритиб, талабаларга сабоқ бериб келган шахс алдов йўли билан ўзгаларнинг пул маблағини ўзлаштирмоқчи бўлди.

Kun.uz ёзишича, мазкур фуқаро гўёки юқори лавозимда ишлайдиган танишлари борлигини рўкач қилиб, бир абитуриентни Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари, иккинчи абитуриентни М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2 минг АҚШ доллари, жами 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидланишича, ушбу шахс аввал ҳам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун 2018 ва 2019 йилларда жиноят ишлари бўйича Қарши тумани судининг ҳукми билан икки маротаба судланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report typo