Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 октябрь, шанба. 2022 йил                         Махсус версия RU

22.09.2022


ҚАРШИДА ВЕЛОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Қарши шаҳрида 22 сентябрь — Халқаро автомобилсиз кун муносабати билан вилоят спортни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят "Ватанпарвар" ташкилоти, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда шаҳар ҳокимлиги  ҳамкорликда веломарафон ташкил этди. 

Марафон Олимпия ва паралимпия захиралари коллежи ёнидан Қашқадарё вилоят мусиқали драма тeaтри олдига қадар давом этди.

Унда ҳаваскор спортчилар, турли ёш тоифасидаги ўғил-қизлар, давлат идоралари, хусусан, тиббиёт тизими ходимларидан иборат 1300 нафардан зиёд аҳоли вакиллари иштирок этди. 

Спортнинг велоспорт турини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш, бу орқали соғлом турмуш тарзини юксалтириш мақсадида уюштирилган тадбир қатнашчиларга юқори кайфият ва тетиклик бағишлади.

- Бугун велосипедда юришга иштиёқманд кишилар сафи кенгаяётгани, айниқса, биз- шифокорларни жуда қувонтиради,- дейди Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Қарши шаҳар бўлими бошлиғи Наргиза Бўронова. - Шаҳримизда махсус велойўлакларнинг бунёд этилаётгани бу борада кўплаб қулайликлар яратмоқда. 

Тадбирда ҳарбий оркестр ижросида янграган куйлар иштирокчиларга ўзгача хушнудлик бахш этди.

Собир НАРЗИЕВ  олган суратлар.

Report typo