Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 июнь, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Қашқадарёда бир йилда ўсимталар сабаб 1200 нафарга яқин киши вафот этган

Ўз мухбиримиз

17.02.2023


Қашқадарёда бир йилда ўсимталар сабаб 1200 нафарга яқин киши вафот этган

Вилоятимизда ўтган йилда қайд этилган ўлимларнинг 60 фоизидан ортиғига қон айланиш тизими ва нафас олиш аъзолари касалликлари сабаб бўлган.

Вилоят статистика бошқармасининг демография ва меҳнат статистикаси бўлими томонидан ошкор қилинган рақамларга кўра, 2022 йил давомида Қашқадарёда 17 мингтадан ортиқ ўлим қайд этилган бўлиб, ўлим коэффициенти (ҳар 1000 нафар аҳолига) 4,9 промиллени ташкил қилган. Ваҳоланки, 2021 йилда воҳамизда вафот этганлар сони 15 минг нафар, тегишли коэффициент эса 4,4 промиллега тенг бўлган.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида қайд этилган ўлим ҳолатларининг 7 минг 358 таси ёки 43,2 фоизи қон айланиш тизими касалликлари, 2 минг 921 таси ёки 17,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликлари, 1 минг 183 таси ёки 7 фоизи ўсимталар, 1 минг 10 таси ёки 5,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлар, 763 таси ёки 4,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари, 156 таси ёки 0,9 фоизи юқумли ва паразитар касалликлар, 3 минг 626 таси ёки 21,3 фоизи бошқа касалликлар туфайли рўй берган.

Маълумотларга қараганда, шу 1 январь ҳолатида вилоятимизда доимий аҳоли сони 3 миллион 482,6 минг нафар кишини ташкил қилиб, олдинги йилга нисбатан 74,3 минг кишига кўпайган. Йил давомида туғилганлар сони 98,3 минг нафарга етган. Шу билан бирга вилоятимизга доимий яшаш учун 9 минг 138 нафар киши кўчиб келган, 16 минг 235 нафар одам кўчиб кетган.

Ўз мухбиримиз

Report typo