Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.11.2020


Авғонбоғлик футболчи ёшлар – республикада учинчи

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Футбол ассоциацияси ҳамкорлигида маҳалла ёшлари ўртасида  “Чарм тўп-2020” мусобақаси ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан келган 14 та жамоа иштирок этди.

 

Регламентга асосан ҳар бир жамоа таркибида 15 нафардан иштирокчи бўлиб, ўйинлар 11 га 11 шаклида ташкил этилди. Иштирокчиларнинг ёш кўрсаткичи 15-16 ёш этиб белгиланган.

Маҳалла – туман (шаҳар) – ҳудуд – республика кесимида ташкил этилган мусобақанинг юқори босқичида вилоятимиз шарафини Ғузор туманидаги Авғонбоғ маҳалласи ёшлари ҳимоя қилишди. Улар ярим финалда Фарғона вилоятининг “Ёзёвон” жамоаси билан тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 1:1. Пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида фарғоналик ёшларга омад кулиб боқди.

“Миллий” стадионда бўлиб ўтган финал учрашувида эса Андижон вилоятининг “Ҳамзаобод” жамоаси ғалаба қозониб, бош соврин, кўчма кубокни қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан мукофотланди. Тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Таъкидлаш ўринли, “Авғонбоғ” жамоаси вилоятдаги 900 дан ортиқ маҳалла орасида 1-ўринни, республика миқёсида мусобақада қатнашган 5400 дан ортиқ жамоа орасида бронза медалларга эга чиққани чакана натижа эмас.

 

Report typo