Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.05.2023


Байрам Али Қўлдошев  – республика танлови ғолиби

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари ҳамкорлигида ўтказилган “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичида вилоятимиз вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди.

Эътиборлиси, Қамаши туманидаги 24-мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Байрам Али Қўлдошев 1-ўринни эгаллаган бўлса, Косон туманидаги 95-мактаб тарғиботчиси Хуршида Бердиёровага танловдаги фаол иштироки учун махсус диплом топширилди.

Танлов бош совринига эса Наманган вилояти Чуст туманидаги 67-мактаб вакиласи Муяссар Эргашева сазовор бўлди.

Танлов ғолиблари моноблок компьютер, ноутбук ва махсус статуэткалар билан тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Қайд этиш лозим, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида 578 нафар ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи қатнашиб, шуларнинг 181 нафарини шоир, ёзувчи, 89 нафарини журналист, 58 нафарини ижодкор, 250 нафарини эса ўқитувчилар ташкил қилди.

Report typo