Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

НАСРИДДИН

20.12.2019


БАЙРАМ ШУКУҲИ ҚАЛБЛАРГА ЗАВҚ УЛАШАДИ

Барча учун бирдек севимли Янги йил байрами асосий тантаналари вилоят марказининг уч ҳудудида ўтказилади. Бунда аҳолига байрамона кайфият улашиш, бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказиш учун зарур шароитлар яратишга асосий эътибор қаратилган.

- Байрам эсда қоларли бўлиши учун барча чора кўрилди, арчалар ясатилиб, қўшимча безак ва декорациялар ўрнатилаяпти, - дейди Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Насимов. - Баландлиги 30 метрдан ошадиган марказий арча вилоят мусиқали драма театри олдида қад ростлади. Шунингдек, темир йўл вокзали ва Одина масжиди ёнида 20 метрли арчалар ўрнатилди. 23 декабрдан турли кўнгилочар тадбир ва лойиҳалар бошланиб, 10 январга қадар давом этади. Театр ва фольклор жамоалари, эстрада хонандалари чиқишлари, "Қувноқлар ва зукколар" томошалари барчага қувонч улашишига шубҳа йўқ.

Қайд этиш лозим, корхона ва ташкилотларда ҳам байрам шукуҳи ҳукмрон бўлиши учун вилоят ҳокимлиги томонидан "Энг яхши янги йил манзараси" танловига старт берилди. Унга кўра, бинолари ва ён-атрофи энг яхши безатилган ташкилотлар диплом ва пул мукофоти билан тақдирланади.

НАСРИДДИН

Report typo