Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

11.12.2018


БЕЛЛАШУВЛАРДА КУЧЛИЛАР АНИҚЛАНДИ

Унда вилоятимиз каратэчилари ҳамда қўшни вилоятлардан жами 300 га яқин ўғил-қизлар турли вазн тоифасида ўзаро беллашишди.

Маълумки, каратэнинг бу тури болаларни тезкор ва кучли зарбаларга чап беришга, чаққонликка ўргатади. 2020 йилда Япония мезбонлик қиладиган ёзги олимпиада ўйинларига киритиш режалаштирилгани эса ёшларнинг кёкусинкай каратэга бўлган иштиёқини янада орттираяпти.

- Сўнгги йилларда бу спорт тури вилоятимиз ёшлари орасида оммалашиб бормоқда, - дейди  мураббий Баҳодир Зиядуллаев. - Бу каби мусобақаларда ҳаваскор каратэчилар орасидан энг иқтидорлилари сараланади. Кучлиларни вилоят терма жамоасига қабул қилиш, келгусида мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаб боришда муҳим ўрин тутади.

Муросасиз беллашувлардан сўнг ўз ёш ва вазн тоифаларида тенгдошларидан устун келган ўғил-қизлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo