Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 октябрь, якшанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

13.10.2020


БИТТА “TRACKER" ВА ЎН БЕШТА “NEXIA-3"

Қашқадарёда хотин-қизлар масалалари билан ишлашда нимани ўзгартиради?

Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат автомашиналари топширилди.

Вилоят ҳокимининг "Вилоятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  қарори билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари тегишли ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлиб, таъминотига кўра ҳоким ўринбосарига тенглаштирилди.

- 8 октябрь куни Президент раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ўртага ташланган таклифлар Қашқадарёда биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватланди, - деди хизмат машиналарини ўз эгаларига топшириш тадбирида ҳозир бўлган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. - Энди хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар учун ҳокимлик биноларида замонавий хизмат хоналари, ёрдамчи ходим ва фаолияти учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилгани ортидан уларга автоулов бириктирилиши учраётган хотин-қизлар  муаммоларига ўз вақтида ечим топишга замин яратади, деб ўйлайман.

Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 49,4 фоизи (1 миллион 630 минг 200  нафари)ни хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш бўйича олиб борилган тизимли ишлар натижасида бугун 2960 нафар хотин-қиз турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатаяпти.

- Маҳалла тизимида жорий этилган янги механизмга кўра, ҳар бир ҳудудда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатлари киритиладиган "Аёллар дафтари" юритилади, - дейди Миришкор тумани ҳокими маслаҳатчиси Навбаҳор Нурёғдиева. - Унга ишсиз, камбағал, боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар, ёлғиз оналар, ажрашган, ёлғиз ва ногиронлиги бўлган аёллар, нотинч оилалар киритиб борилади. "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг хонадонларига кирилиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилади ва бартараф этиш чоралари кўрилади. Бизга берилган хизмат автомашиналари эса узоғимизни яқин қилиб, бу каби муаммоларни тезда бартараф этиш чораларини кўришимизда жуда катта имконият бўлди.

Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига "Tracker", шаҳар ва туманлар ҳокимлари маслаҳатчиларига эса 15 та "Nexia-3" русумли хизмат машиналари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo