Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 май, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.04.2024


Бойлар ҳашаматли автомобиллар харид қилишни бас қилмоқда

Жанубий Кореяда янги турдаги давлат рақами туфайли ҳашаматли автомобиллар савдоси сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Korea Times нашри ёзган.

Бир муддат олдин мамлакат ҳукумати қимматбаҳо машиналар эгалари ўзларига тегишли ҳашаматли транспорт воситаларини корпоратив автомобиль сифатида рўйхатдан ўтказиб, жоиз бўлган солиқларни тўламай келаётганидан ташвиш билдирган эди. Шу муносабат билан расмийлар юридик шахсларга расмийлаштирилган қиймати 58 минг доллардан ортиқ машиналарга тақиладиган янги турдаги яшил фонли давлат рақамини жорий қилган.

Шу туфайли, Корея импортёрлар ва дистрибьютерлар ассоциацияси (KAIDA) маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида рўйхатдан ўтказилган қимматбаҳо автомобиллар сони қарийб учдан бирга қулаган. Энг қаттиқ зарба Bentley брендига тушган - кўрсаткичлар тўрт баробарга пастлаган. Rolls-Royce машиналарига эса талаб 35 фоизга, Porsche автомобилларига 23 фоизга камайган.

KAIDA хулосасига кўра, тадбиркорлар лимон-яшил тусли давлат рақамлари билан юришни исташмайди, чунки бу таассуротни бузади: транспорт воситаси ижарага ёки лизинга олинган деган тахминни уйғотади.

Report typo