Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир Нарзиев

19.06.2018


БОЛАЛИКНИНГ БАХТИЁР ДАМЛАРИ

- Бу йил болаларга кўпроқ қулайлик яратишга, янгиликларга қўл уришга ҳаракат қилдик, - дейди ушбу муассаса директори Навбаҳор Раҳмонова. – Янги бадминтон майдончаси барпо этдик. Кутубхонамиз эса қизиқарли 500 адабиёт билан бойиди. Ҳомийларимиз томонидан автобус ажратилгач, ўқувчиларни Шаҳрисабзнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалар, ҳайвонот боғига томошага олиб бораяпмиз. Оромгоҳда бирор кун йўқки, кўнгилочар тадбирлар, жамоалар ўртасида интеллектуал, спорт мусобақалари ўтказилмаса.  “Ёш китобхон”, “Сиз тарихни биласизми?”, “Балли йигитлар” каби танловлар шулар сирасига киради.

Дарҳақиқат, оромгоҳда ўғил-қизлар турли тўгаракларга аъзо бўлиб, тикувчилик, расм чизиш билан шуғулланиши, компьютер саводхонлигини ошириши, инглиз тилини ўрганиши, шахмат-шашка ўйнаши, бир сўз билан  айтганда, кунни мазмунли ўтказиши учун барча шароит муҳайё.

- Ҳар йили ёзда дам олгани оромгоҳга келаман, - дейди Ғузор туманилик Насиба Нурсафарова. – Чунки бундай хушманзара ва баҳаво жойда янги дўстлар билан зерикмайди киши. Асосийси, барчамиз фойдали ва қизиқарли машғулотлар билан бандмиз. Ҳам мароқли ҳордиқ чиқариб, ҳам билимларимизни ошираяпмиз.

Собир Нарзиев

Муаллиф олган суратларда: оромгоҳ фаолиятидан лавҳалар

Report typo