Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 февраль, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.01.2023


Бошпана истагидаги қочоқлар қаерларни танлашмоқда?

Ўтган йили Германия Федератив Республикасида бошпана сўраганлар сони 226 минг 467 нафарни ташкил этди ва бу 2016 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Welt am Sonntag манбаси Еврокомиссиянинг "Миграция ва қочоқлар билан боғлиқ вазият ҳақида"ги ҳисоботига таяниб хабар тарқатган.

Манба маълумотларига кўра, Германия ҳамон бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони бўйича Европа мамлакалари ўртасида етакчи. Шунингдек, кўплаб одамлар Франция (154 минг 597 та мурожаат), Испания (116 минг 952 та) ва Австриядан (108 минг 490 та) бошпана сўрашган.

Шу билан бирга Латвия, Словакия ва Венгрия қочоқлар ўртасида энг кам  оммалашган мамлакатлар кўринади. Ушбу давлатларга бошпана сўраб қилинган мурожаатлар сони мос тарзда 622, 544 ва 46 тани ташкил этган.

Қайд этилишича, энг кўп мурожаатлар Сурия, Афғонистон, Туркия, Венесуэла ва Колумбия фуқароларидан келиб тушган. Шунингдек, қарийб 5 миллион нафар украиналик қочоқлар ҳам вақтинчалик бошпана сўрашган.

Report typo