Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 май, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.03.2022


ЧЕМПИОН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Баскетбол

    Америкалик баскетболчи аёл Бриттни Грайнер гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний тарзда ўтказишга урингани учун Москва аэропортида қўлга олинди.

Февраль ойида Нью-Йоркдан учиб келган самолётдаги йўловчилар Шереметьево аэропортида “яшил йўлак”дан ўтиб бораётганларида, кинологларнинг ити Грайнернинг юклари орасида гиёҳвандлик моддаси борлигини сезиб қолди.

Баскетболчига нисбатан Россия Федерацияси жиноят кодекси тегишли моддаларига кўра жиноят иши очилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ терма жамоаси таркибида икки каррадан олимпиада ва жаҳон чемпиони бўлган Бриттни Грайнер 2015 йилдан бери Екатеринбург шаҳрининг УГМК жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади.

Report typo