Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.03.2023


Деҳқонобод тумани: Наврўз айёми янги орзу-мақсадлар билан яшашга ундайди

Табиат уйғониши ва шарқона янги йилнинг кириб келишига бағишланган Наврўз тантаналари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳ ва баҳорий кайфиятда ўтказилмоқда.

Янгиланиш ва яшариш айёмида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида уюштириладиган катта шодиёналар воҳамиз ҳудудлари орасида биринчилардан бўлиб Деҳқонободда кенг қулоч ёзди.

Туман марказидаги Мустақиллик майдонида байрамона безатилган ўтов фонида оқсоқоллар дуога қўл очиб, юртга тинчлик, элга омонлик, деҳқончилик юмушлар ва ҳосилга қут-барака тиладилар. Халқ сайли иштирокчиларига Наврўзнинг шоҳ таоми саналган сумалак ва бошқа ноз-неъматлар тортиқ қилинди.

Туман ҳокими Зоир Алиқулов деҳқонободликлар ва узоқ-яқиндан келган меҳмонларни байрам билан табриклар экан, ҳудудда ушбу айём арафасида амалга оширилган янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида гапириб берди.

Халқ севган санъаткорлар иштирокидаги катта концерт эртаси куни туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган кўпкари мусобақаларига уланиб кетди.

Report typo