Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

19.05.2018


ДИЛГА ЗАВҚ УЛАШАР БАҲОР НАФАСИ

Вилоят мусиқали драма театрда ўтган концерт “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали доирасида вилоят ҳокимлиги ҳамда маданият бошқармаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

- Кўпчиликка маълум, “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали ёш истеъдод эгаларини кашф этиш, уларнинг қобилиятини рўёбга чиқариш мақсадларини кўзлайди, - дейди оркестр раҳбари Феруза Абдураҳмонова. – Бугунги тадбир эса халқимизнинг ноёб мусиқа анъаналарини ёшларимиз қалбига чуқурроқ сингдириш, уларда санъатга бўлган қизиқишни янада оширишдан иборат.

Жамоа репертуаридан жой олган “Галдир” ўзбек халқ ашуласи, миллий эстрадамиздан “Раъно”, дутор ва қўшнай ижросидаги “Қўштор”, “Оҳиста” каби куйлар ҳамда ҳинд попуриси йиғилганлар қалбига кўтаринки кайфият ва завқу шавқ улашди.

Ёш рассомларнинг очиқ осмон остида, мусиқа оҳангларига ҳамоҳанг ҳолда ташкил этилган ижодий кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo