Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.06.2020


ЭНГ КЎП МУРОЖААТ - ҚАШҚАДАРЁДАН

2020 йил 19 июнга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 72 минг 56 мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятидан. Воҳадан вазирликка жами 12 минг 10 мурожаат йўлланган.

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган. Унда турли маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда иш услубини тубдан ўзгартиришга доир устувор вазифалар муҳокама қилинган.

Одамлар юқори тизимга мурожаат қилишга мажбур бўлаяптими, демак, қуйида ишлар яхши эмас. Аслида шу рақамнинг ўзиёқ бизда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизими қай даражада ишлаётганига берилган баҳо ҳамдир.

Report typo