Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Европалик ёшлар нега фарзандли бўлишга шошмаётгани сабаби маълум бўлди

03.08.2023


Европалик ёшлар нега фарзандли бўлишга шошмаётгани сабаби маълум бўлди

Иқтисодий муаммолар ёш европаликларни ота-она бўлишни кечиктиришга ёки ундан бутунлай воз кечишга ундамоқда. Шу йўналишда ўтказилган сўров натижалари Horizon: The EU Research & Innovation Magazine манбасида эълон қилинган.

Флоренция университети олимлари ўтказган сўровда Италия ва Норвегиядан 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган 800 жуфтлик иштирок этган.

1600 нафар иштирокчидан айримлари ўзларининг иқтисодий муаммолари, хусусан, иш ва уй-жойи йўқлиги улар фарзанд кўра олмаслигини англатишини билдирган.   Бошқалар тезкор технологик ўзгаришлар, иқлим ёмонлашуви, ҳар ерда кузатилаётган атроф-муҳит ифлосланиши, ядро қуролига эга мамлакатлар ўртасидаги зиддиятлар, шунингдек, 2007 йилдаги иқтисодий инқироз ва пандемия умумий хавотирларни кучайтирганини баён қилган.

Гарчи Европа Иттифоқида умумий туғилишлар сони 2021 йилда 2020 йилги рекорд даражадаги паст кўрсаткичдан бироз ўсган бўлсада, демографлар Европада туғилишнинг умумий даражаси яқин йилларда пасайишда давом этишини кутмоқда.

Report typo