Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.10.2021


Фанда аввал номаълум бўлган янги вирус топилди

Японияда безгак чақирувчи, шунингдек, қон таркибидаги эритроцит ва лейкоцитларни емирувчи номаълум вирус аниқланди. Унга Эдзо номи берилган. Бу атама вирус илк бор топилган жой - мамлакатдаги катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Хоккайдо оролининг тарихий номи.

Эдзо 2019 йилда шифохонага иситма ва оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб борган 41 ёшли беморда аниқланган. Унинг маълум қилишича, ўзини аввалроқ ўрмонда сайр қилиб юрганда катта эҳтимол билан кана чаққан.

Эркак орадан икки ҳафта ўтиб шифохонадан чиққан. Ундан олинган ҳеч бир таҳлилда қўзғатувчиси Хоккайдо ҳудудида учрайдиган кана бўлиши мумкин бўлган бирор бир вирус аниқланмаган.

Йил давомида айнан шу шифохонага ўхшаш белгилар билан яна бир бемор мурожаат қилган. Уни ҳам кана чаққан.

Бу икки бемор қонидан олинган намуналар асосида ўтказилган вирусларнинг генетик таҳлили кутилмаган натижа кўрсатди. Яъни тадқиқотчилар ортонаировируснинг мутлақо янги турини кашф қилгани ойдинлашди. Шу турдаги патогенлар Қрим-Конго геморрагик иситмасига ҳам мансуб.    

Олимлар 2014 йилда кана чақиши ортидан ўхшаш белгилар билан врачга мурожаат қилган бемор қони намунасини текшириб, унда ва яна беш кишида ҳам номаълум вирус борлигини аниқлашди. Барча беморларда юқори тана ҳарорати, қон таркибидаги тромбоцит ва лейкоцитлар сони камайиб кетиши, шунингдек, жигар фаолияти бузилиши белгилари кузатилган. 

Тадқиқотчилар вируснинг ишончли манбасини аниқлаш учун ҳудудда яшайдиган ёввойи ҳайвонлар қонидан 2010-2020 йиллар давомида тўпланган намуналарни текширишди. Шунда улар маҳаллий буғи ва енотларда вирусга қарши антитаначалар шаклланганини аниқлади. Шунингдек, Хоккайдода учрайдиган каналарнинг учта асосий туридан вирусли РНК (Рибонуклейн кислота) топилди.

"Аниқланган барча зарарланиш ҳолатларида Эзо вируси ўлимга олиб келмади. Аммо, катта эҳтимол билан касаллик Хоккайдодан ташқарида ҳам аниқланиши мумкин. Шунинг учун биз шошилинч тарзда унинг тарқалишини ўрганишимиз керак", дея қайд этади тадқиқот муаллифи, вирусолог Кейта Матсуно.

Шунингдек, тадқиқот гуруҳи янги вируснинг бутун мамлакат бўйича ёввойи ҳайвонлар ва одамлар ўртасида тарқалиш эҳтимолини кузатиб боришни режалаштирган.

Report typo