Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

04.10.2019


ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ушбу мукофотни ўз эгаларига топширар экан, маҳаллаларда бундай фидойилар кўплиги ва улар жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби кенг кўламли вазифалар ижросини сидқидилдан бажариб келаётганини таъкидлади.

- Маҳаллада ишлаш осон эмас. Бу - ҳудудда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир кишининг дардини ҳис этиб, муаммосини ҳал қилиш, яхшисини тарғиб қилиб, ёмонини тўғри йўлга солиш дегани, - дейди Деҳқонобод туманидаги Обод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шароф Жумаев. - Айни пайтда маҳалламизда "Обод қишлоқ" дастури доирасида жуда катта бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. 75 ўринли замонавий боғча қурилди, 12 километрлик ички йўл таъмирланди. Маҳалла идораси қайтадан реконструкция қилиниб, янги замонавий гузар барпо этилмоқда. Гузар яқинидаги 10 хонадонда турли хил қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цехлар ташкил этилди. Эндиликда бу имконият ва эътиборга муносиб фаолият кўрсатишимиз керак. Бугун берилган мукофотни ана шу йўлдаги катта ишонч ва масъулият, деб қабул қилдим.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo