Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.08.2020


Фаррух ва Мухриддин – “Мард ўғлон” мукофоти соҳиблари

Маълумки, фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун юртимиз йигитлари “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 августдаги қарорига мувофиқ, мукофотнинг бу йилги соҳиблари рўйхати эълон қилинди. Улар орасида вилоятимидан қуйидагилар бор:

Қодиров Фаррух Эргаш ўғли – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали 1-босқич магистранти

Очилов Мухриддин Тўлқин ўғли – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси.

Айтиш ўринли, “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилади.

Совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Report typo