Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.12.2022


Фастфуд худди сигарета каби қарамликни келтириб чиқаради(ми?)

АҚШдаги Мичиган университети ва Виржиния технология институти олимлари тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқатлар, қайта ишланган углеводлар ва ёғларнинг юқори миқдори инсонга худди никотин каби таъсир этишини маълум қилди, дея хабар беради "Известия" газетаси.

Уларнинг қайд этишича, чипс, пицца ва шоколадлар худди сигарета сингари ошкора сотилади, ҳамёнбоп ва оғир жисмоний чекиниш белгиларини чақирмайди. Шу билан бирга бундай маҳсулотлар қарамликнинг ташхис кўрсаткичлари, яъни ўзини ўзи идора қилишни йўқотиш, лаззат манбаларига интилиш ва улардан тийилган тақдирда қайталанишни қўзғатади.

Олимлар одамлар ҳатто қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари кабилар хавфини англаб ҳам зарарли озиқ-овқатлар истеъмолини камайтира олмаслигини таъкидлайди. Улар фикрига кўра, юқори даражада ёғ сақловчи овқатларни тез-тез тановул қилиш турли сабаблар билан боғлиқ ўлим хавфини 31 фоизга оширади.        

Парҳезшуносларнинг айтишича, одамлар айнан таркибида марказий нерв тизими ва мияни дарҳол озиқлантирувчи кўплаб тез сўрилувчан шакар ва ёғлар бўлган фастфуд ва ширинликларга тобе бўлиб қолади. Мутахассислар юқори даражада қайта ишланган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиш атеросклероз, қандли диабет ва бошқа касалликлар ривожланишига олиб келиши, чунки зарарли озиқ-овқатлар таркибида бўлган транс ёғлар организмдаги фойдали ёғлар ўрнини эгаллашидан огоҳлантирган.

 

Report typo