Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

15.01.2019


FОЛИБ ЖАМОАЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛ ОЛИШДИ

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, волейбол федерацияси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 24 та жамоа иштирок этди.

Ўғил болалар ўртасида қизғин ва муросасиз кечган баҳслар натижаларига кўра, Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати йигитлари 1-ўринни, Миришкор тумани жамоаси 2-ўрин ҳамда Косон тумани спортчилари 3-ўринга муносиб топилди.

Шунингдек, қиз болалар ўртасида ўтган мусобақаларда 1-ўринга Қамаши тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси, 2-ўринга Чироқчи тумани БЎСМ волейболчилари ҳамда 3-ўринга Чироқчи туманидаги Кўкдала БЎСМ қизлари сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Шу билан биргаликда, ғолиб жамоалар 10-17 февраль кунлари Қарши шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани ҳам қўлга киритишди.

С.АЛЛАЁРОВА

 

Report typo