Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • Футболчилар вазифани уддалади, президент ҳам ваъдасини бажарди

19.11.2021


Футболчилар вазифани уддалади, президент ҳам ваъдасини бажарди

Футбол бўйича Сербия терма жамоаси кейинги йилда Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионати финалига чиққани учун мукофот тариқасида бир миллион доллар олади. Сўнгги саралаш баҳсида серблар Португалия термаси устидан ғалаба қозониб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва мундиал ҳал қилувчи босқичига тўғридан-тўғри чиқиш йўлланмасини нақд қилди.

Таркибида жаҳон юлдузи Криштиану Роналду ўйнайдиган терма жамоага қарши майдонга тушиш учун     Лиссабонга йўл олаётган серб футболчилари ўтирган  самолётга мамлакат президенти Александр Вучич чиқиб, олдинда турган ўйиндаги ғалаба учун бир миллион       доллар мукофот ваъда қилди, дея хабар берганди ўтган якшанба куни Blic манбаси.

Натижада улар меҳмонда португалияликлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, гуруҳда 20 очко тўплаган ҳолда амалда жаҳон биринчилиги финалига тўғридан-тўғри йўлланма учун кечган ўйинда рақибларини ортда қолдирди.

Ҳафта аввалида эса ваъда қилинган мукофот пули Сербия футбол иттифоқи ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Report typo