Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 март, сешанба. 2020 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ИККИ МИЛЛИАРД СЎМДАН ОШИҚ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНИ ФОШ ЭТИЛДИ

Ж.БОЙМУРОДОВ

10.03.2020


ИККИ МИЛЛИАРД СЎМДАН ОШИҚ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНИ ФОШ ЭТИЛДИ

Қашқадарёда фаолият юритаётган иккита тижорат банки филиалларида аҳолига берилиши керак бўлган 2 миллиард 250 миллион сўмдан ошиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси катта инспектори Тўлқин Қурбоновнинг маълум қилишича, департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида АТБ "Қишлоққурилишбанк" Кўкдала филиали мансабдор шахслари ва бошқалар 2019 йилда 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган 1 миллиард 400 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилишгани аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТ "Агробанк" Миришкор филиалида бошқарувчи лавозимида ишлаган Р.Ж. ва бошқалар имтиёзли кредит маблағларини ажратиш юзасидан сохта шартномалар тузишиб, жами 52 нафар фуқарога ажратилган 925,1 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганлар.

Айни пайтда мазкур икки ҳолат юзасидан ҳам тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда вилоятимизда тижорат банклари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар бўйича 33 минг 538 фуқарога 658 миллиард 581 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари берилгани айтилган эди. Энди бу рақамлар  замирида аниқ асослар  борлигига ҳам шубҳа уйғониши табиий.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo