Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 май, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.04.2024


"Иннопром. Марказий Осиё - 2024"

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 10 миллиард долларгача ўсди, инвестиция портфели эса 20 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев "Ўзэкспомарказ"да 22-24 апрель кунлари бўлиб ўтган "Иннопром. Марказий Осиё" форумида гапирган.

"Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан товар айланмаси ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, бу кўрсаткич аллақачон 10 миллиард долларга етди, инвестиция лойиҳалари портфели эса 20 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этмоқда", деган у.

Маълумотларга кўра, ўтган йил якуни бўйича икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2022 йилдагига нисбатан 5 фоиздан кўпроққа ўсиб, 9,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Айтилишича, тўртинчи бор ўтказилаётган "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмасида 27 мамлакатдан 400 дан ортиқ компаниялар ўзларининг соҳадаги инновацион ечимларини тақдим этган.

Report typo