Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 май, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ишбилармон болали ёш америкаликлар улуши кескин камайганидан ташвишда

25.04.2024


Ишбилармон болали ёш америкаликлар улуши кескин камайганидан ташвишда

Тадбиркор ва миллиардер Илон Маск денгиз орти мамлакати демографик кўрсаткичларида болали ёш америкаликлар улуши кескин камайганини мутлақо фожиа деб атади. Ишбилармон Х ижтимоий тармоғидаги АҚШда болалар туғилиши статистикаси келтирилган материалга шу тарзда муносабат билдирган.

Агар 1993 йилда 30 ёшдан 34 ёшгача бўлган америкаликларнинг 60 фоизи камида битта фарзандли бўлган бўлса, ҳозир ушбу ёшдаги фуқаролардан атиги 27 фоизида бола бор.

"Мутлақо фожиа", деб ёзган миллиардер.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатга охирги уч йилда 7,2 миллион нафар атрофида ноқонуний муҳожирлар келган. Улар сони 36 та штат билан таққослаганда рўйхатга олинган аҳолидан кўп, деган тадбиркор.  

Report typo