Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Ишдан бўшашни истамаган дизайнер тўрт кунни қоронғу хонада ўтказди

25.07.2024


Ишдан бўшашни истамаган дизайнер тўрт кунни қоронғу хонада ўтказди

Хитой компанияси ходимини ўз хоҳиши билан ишдан бўшатишга уриниб, уни тўрт кунни қоронғу хонада ўтказишга мажбур қилди. Бу ҳақда South China Morning Post манбаси маълум қилган.

Guangzhou Duoyi Network Co. Ltd компанияси Лю Линьчжу исмли графика дизайнерига ўз ихтиёри билан ишдан бўшашни таклиф этган. Бироқ у буни рад этган. Шунда масъуллар уни иш ҳисоб ёзувларига кириш имкониятидан маҳрум қилиб, ходим "тренинг"дан ўтиши кераклиги хабарини беришган. Дизайнерни чироқ, компьютер ва электр энергияси йўқ хонага олиб бориб, кейин унинг телефонини ҳам олиб қўйишган. Лю Линьчжуга ҳеч қандай топшириқ берилмаган, у шунчаки қоронғуликда бўш стол атрофида ўтиришга мажбур бўлган. Тўрт кун иш вақти шу тарзда ўтган.

Ғайриоддий "тренинг" ҳақида эшитган ходимнинг хотини полицияга ариза бергач, компания Лю Линьчжу ишдан бўшатилгани ҳақида расман маълум қилган. Шу билан бирга унга компенсация тўлашдан бош тортган. Ушбу қарор қабул қилинишига гўёки дизайнер иш вақтида эротик расмлар томоша қилгани сабаблиги айтилган. 

Ходим судга мурожаат қилиб, даъвосида компьютер ўйинлари дизайни билан шуғулланиши, шунинг учун турли хил суратлар билан жуда кўп ишлаши ҳақида маълум қилган. Суд дизайнер ёнини олиб, компанияга 380 минг юань (659 миллион сўм атрофида) товон  тўлаш мажбуриятини юклаган.

Report typo