Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

20.10.2020


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИЛАЯПТИ

"Шўртан газ-кимё мажмуаси" МЧЖда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,22 миллиард куб метр табиий газ хом ашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,4 фоизни ташкил этди, дея хабар тарқатди "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.

Бу айни давр учун кўзда тутилган қайта ишлаш режаси бўйича 100 фоизлик, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда эса 102,5 фоизлик натижадир.  

Шунга монанд, субъектнинг асосий маҳсулотлари - полиэтилен, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳам ўсган. 

Умуман,  2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида "Ўзбекнефтгаз" тизимидаги  газ-кимё корхоналарида 6,6 миллиард куб метр табиий газ хом ашёси чуқур қайта ишланган. Натижада 366 минг тонна (режага нисбатан 103 фоиз) полиэтилен, 73 минг тонна полипропилен (107 фоиз), 90 минг тонна (107 фоиз) суюлтирилган газ маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Эътиборлиси, ушбудаги суюлтирилган газга оид кўрсаткич (90 минг тонна) мутлақ  "Шўртан газ-кимё мажмуаси" ҳиссасига тўғри келса, полиэтиленнинг 102 минг тоннаси ҳам шу субъектда ишлаб чиқарилган.

Ўз мухбиримиз

Report typo