Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 апрел, якшанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

14.02.2020


ИСТЕЪДОДЛАР КАШФ ЭТИЛАЁТГАН МАСКАН

Ёшлар ва санъат

Сўнгги йилларда Китоб туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари нафақат вилоят ва мамлакатимиз, балки халқаро миқёсдаги танловларда ҳам муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб қайтиши анъанага айланиб бормоқда.

Масалан, ўтган йил 22-24 ноябрь кунлари  Тошкент  шаҳрида  бўлиб ўтган  "Open Asia-2019" халқаро танловида мактабнинг 2-синф ўқувчиси Умиджон  Ваҳобов гран-при мукофотига сазовор бўлиб, 1-даражали диплом ва олтин медаль билан тақдирланди.

-  Ёшларимиз қўлга киритаётган ютуқларда шу ерда фаолият олиб бораётган устозларнинг ҳиссаси  беқиёс, - дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нигора Муҳиддинова. - Бизда турли танловларга иштирок этиш борасида катта тажриба тўпланган. Ҳозир ҳам ўқувчиларимиз "Ёш ижрочилар" республика кўрик-танловига тайёргарлик олиб боришмоқда.

Айни пайтда мактабда 45 нафар малакали ўқитувчи 14 та йуналиш бўйича 290  ўқувчига мусиқа ва санъат сирларидан сабоқ бериб келаяпти.

Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Report typo