Шаҳрисабз туманидаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам ана шундай иқтидорли ўғил-қизлар тарбияланаётир. 2014 йилда фойдаланишга топширилган мактабда бугунги кунда 420 нафар ўғил-қиз 12 та йўналиш бўйича таҳсил олаяпти.
Қувонарлиси, мактаб ўқувчилари орасида республика ҳамда халқаро кўрик-танловлар ғолиб ва совриндорлари кўпчиликни ташкил қилади.
- Ўтган йили Тошкентда ўтказилган "Она юрт оҳанглари" халқаро кўрик-танловида мактабимизда таҳсил олаётган Ҳаётбек Йўлдошев най йўналишида ғолибликни қўлга киритган бўлса, жорий йилда Францияда бўлиб ўтган яна бир нуфузли халқаро танловда Шоҳруҳ Ботиров тасвирий санъат йўналишида гран-при соҳиби бўлди, - дейди мактаб директори Зокир Мажидов. - Яқинда ўтказилган "Камалак юлдузлари" кўрик-танлови республика босқичида иштирок этган Анваржон Қиёмов торли чолғулар йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Албатта, бу ютуқлар мураббийларимизнинг меҳнати, юртимизда ёшларга яратилган шароитлар самарасидир.
Суратларда: машғулотлар жараёни.
С.НАРЗИЕВ ва Ж.НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.