Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 декабрь, якшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

05.11.2021


"Йил ўқитувчиси" ўқувчини дўппослаганликда айбланди

Американинг Флорида штатида "Йил ўқитувчиси" унвонини олган муаллима орадан бир неча кун ўтиб болаларга нисбатан куч ишлатганликда айбланди. Бу ҳақда WPTV телеканали хабар тарқатган.

Ўқувчилардан бирининг полицияга шикоят қилишича, аввал педагог ўқувчи қиз томонидан ўзига нисбатан "таҳдид" бўлгани ҳақида маълум қилган, у ўзини оқлашга уринганда эса урган.

Кейин ўқитувчи, қизчанинг гапларига кўра, беҳаё сўзлар билан сўкинишни бошлаган ва то жабрланувчи бурнидан қон томмагунича унинг бошига уришни давом эттирган.

Қайд этилишича, дастлаб жанжал педагог "Йил ўқитувчиси" унвонини олганидан кейин ижтимоий тармоқларда бошланган. Айрим ўқувчилар у дарс пайтларида қора танли болалар билан муносабатда ҳақоратли сўзлардан фойдаланишини юзига солган.

Ўқитувчи эса ана шундай таъналардан бирини ўзига нисбатан ўлдириш таҳдиди сифатида қабул қилганини айтади.

Report typo