Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

22.06.2021


"Ёнимиздаги фаришталар" саҳнада

Вилоят мусиқали драма театрида коронавирусга қарши кураш жараёнларида ўзлари ҳам дард орттириб олиб вафот этган шифокорлар ва бошқа касб эгалари хотирасига бағишлаб, "Ёнимиздаги фаришталар" спектакли саҳналаштирилди.

Сардор Ҳамроев асари асосида Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Исоқ Тўраев томонидан саҳналаштирилган спектакль драма жанрида ишланган. Унда "Covid-19" пандемияси давридаги ҳаёт, кескин ва зиддиятли вазиятлар саҳнага олиб чиқилиб, касби шифокор бўлган Шарофат опа персонажи орқали оғир дамларда кўрсатилган фидойилик, инсонийлик фазилатлари намоён этилади.

Драмада одамлар орасида меҳр-оқибат кўтарилиб, анъана ва қадриятлар унутилиб бораётганда инсоният бошига ёғилган офат рамзий ифодалар орқали акс эттирилган.     

Куни-кеча спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди. Унда асар устида ҳамжиҳатлик билан ишлаган актёрлар жамоаси иши мутахассислар томонидан юксак баҳоланиб, ижродаги маҳорат томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 

Ўз мухбиримиз

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo