Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.06.2020


“ЁРМОҚ” КОНИДАГИ ЯНГИ ҚУДУҚДАН САНОАТ МИҚЁСИДА ГАЗ ОҚИМИ ОЛИНДИ

Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёрмоқ” газ-конденсат конидаги 8-сонли баҳолаш-ишлатиш қудуғида бурғулаш ишлари тугатилиб, 3034-3139 метр интерваллар оралиғида фильтр туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг кунлик 120 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 3,8 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва газ коллекторига қўшиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Маълумот учун, “Ёрмоқ” газ-конденсат кони Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

Report typo