Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 август, жума. 2020 йил                         Махсус версия RU

Воҳид РАЖАБОВ

22.06.2017


ЁШ ИЖРОЧИЛАРИМИЗ СОВРИНДОР

Унда республикамизда фаолият юритаётган мусиқа ва санъатга ихтисослашган муассасаларнинг иқтидорли ўқувчилари турли йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этишди. Хусусан, танловда Қарши маданият ва туризм коллежидан 14 нафар ёш йигит-қиз фаол иштирок этиб, “анъанавий чолғучилик”, “анъанавий хонандалик”, “ўзбек халқ чолғу асбоблари”, “оммавий байрамлар” ҳамда “фольклор ижрочилиги” йўналиши бўйича тенгдошлари билан беллашдилар. Қувонарлиси, улардан 6 нафари ғолиблар сафидан жой олиб, 1-, 2-, ва 3-даражали дипломлар билан тақдирланди.

Жумладан, “фольклор ижрочилиги” йўналишида ҳар учала ўрин қашқадарёликларга насиб этди.

-          Бугун мамлакатимизда фольклор асарларни, айниқса, достонларимизни фақатгина ёзиб олиш ва нашр этиш билан чегараланиб қолмасдан, улардаги эзгулик ғояларини ёшлар онгига сингдириш, келажак авлодларга соф етказишга алоҳида эътибор қаратилган, - дейди танлов совриндори Мафтуна Шоймардонова. - Бунда устозларимиз, уста бахшилар бизга катта маҳорат мактаби бўлмоқда. Бобо бахшилар анъаналарини давом эттирган ҳолда ўзбек фольклорини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Шунингдек, коллеж ўқувчиси  Фарангиз Зайниддинова “анъанавий чолғучилик йўналиши”да 2-ўринга, Ферангиз Узоқова “халқ чолғу йўналиши” бўйича 3-ўринга, Ситора Раҳмонова эса “қўғирчоқ актёрлиги йўналиши”да 3-ўринга лойиқ кўрилди.

Воҳид РАЖАБОВ, Қарши маданият ва туризм  коллежи ўқитувчиси

Report typo