Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

20.09.2018


“ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ” ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ БИР ҚИШЛОҚДАГИ ИНЪИКОСИ

Мазкур дастур доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Унинг самараларини бир қишлоқ мисолида кўрсак, Қарши тумани Қовчин қишлоғилик тадбиркор Нодир Назаров собиқ хўжалик идораси биноси ўрнида замонавий хусусий клиника барпо этди. 25 ўринли мазкур клиникани фойдаланишга топшириш учун 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Клиникага электрокардиограмма, физиотерапия муолажалари ва лаборатория текширувлари учун бир неча аппаратлар ўрнатилган.

Шунингдек, мазкур дастур доирасида яна бир тадбиркор Оғабек Баратов қишлоқ мактаби ёнида китоб ва канцелярия маҳсулотлари дўконини қурмоқда.

Алишер Ҳайитов қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, эҳтиёт қисмлар дўкони, тикувчилик ва эшик-ром ясаш цехларини барпо этаётган бўлса, Шуҳрат Ҳазратқулов савдо дўкони ва тренажёр зали, Ҳусниддин Ҳайитов нон ва пишириқлар ҳамда тикувчилик цехи қурилишини бошлаб юборган.

Маълумот учун, “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури доирасида Қарши туманига 4 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo