Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

28.02.2017


ЁШЛАР ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ ЙЎЛИДА

Унда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг, Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг PASCH – “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” дастурининг мамлакатимиздаги координатори, чет тиллари дарслари бўйича эксперт Ҳайнар Бёрнт, Тошкентдаги Гёте институтининг раҳбари ўринбосари Ян Хельфер, лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Фестивалнинг асосий қисмида лицей ўқувчилари беш тилда адабий композицияларни намойиш қилишди. Хорижий мамлакатларнинг урф-одатлари, миллий анъаналари, мумтоз адабиёти намуналари бўйича тайёрланган саҳна кўринишлари фестиваль иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди. Айниқса, қўшиқларни хорижий тилларда жонли ижро этган ва ўзига хос рақслар жамланмасини намойиш қилган истеъдодли ўқувчиларнинг маҳорати меҳмонлар олқишига сазовор бўлди.

- Мазкур фестивалнинг лицейимизда ўтказилиши анъана тусини олган, - дейди немис тили ўқитувчиси Дилфуза Атамуродова. – Ўзаро ҳамкорлигимизга кўра, ҳар йили немис тили мутахассислари ўқувчиларимизнинг билим савиясини ўрганиш мақсадида Европа стандартларига асосланган бепул имтиҳон олишади. Жорий йил ҳам фестивалдан бир кун аввал 30 нафар ўқувчимиз бутун Европа қитъасида тан олинадиган ҳамда тил билиши даражасини белгилайдиган Fit1 ва Fit2 номли махсус имтиҳондан ўтди. Таъкидлаш жоиз, мазкур имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга махсус сертификат тақдим этилади.

Фестиваль кўтаринки ва қизғин руҳда ўтди. 

Азизбек НОРОВ

Report typo