Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.06.2023


“ЁШЛАР САЙИЛГОҲИ” ЯНГИ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИГА АЙЛАНАДИ

Қарши шаҳридаги “Ёшлар сайилгоҳи” ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоят марказидаги  Алишер Навоий номли истироҳат боғи ҳудудида, салқин ва баҳаво масканда ташкил этилган сайилгоҳда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши ва мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

-  “Ёшлар сайилгоҳи”ни барпо этиш асносида олиб борилган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари давомида сайилгоҳ ҳудудидаги 500 метр ички йўллар асфальт қилиниб, 1 километрдан ортиқ бетон қопламали пиёдалар йўлакчаси қурилди,  1600 метр квадрат майдонга шаклли ғиштлар ётқизилди,  -  дейди Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев. - Шунингдек, турли хил манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, қўшимча яшил майдонлар барпо этилди. Юздан ортиқ замонавий тунги ёритқичлар,   89 та ўриндиқ ва 50 та чиқинди қутиси ўрнатилди.

Шу билан бирга, ҳудудда хавфсизликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, 27 та кузатув камераси ўрнатилиб, Миллий гвардия ходимлари учун кузатув пости барпо этилган.

Боғдаги эътиборга сазовор масканлардан яна бири эни 20 метр, баландлиги эса 8 метрга тенг сунъий шаршарадир. Унинг атрофида ўрнатилган қулай ўриндиқларда ўтириб, салқин шабадада маза қилиб дам олишлари мумкин.

Спортсевар ёшлар учун 2 та сунъий қопламали футбол майдони, 2 та шахмат клуби ҳамда 1 та теннис клуби барпо этилган.

Шунингдек, сайилгоҳ ҳудудида барпо этилган замонавий кутубхона китобхонлар учун бепул хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, сайилгоҳда ёшлар кафеси ва яна бир қатор объектлар қурилганки, улар барчаси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилади.

Report typo