Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

17.01.2020


ЁЗНИНГ САРХИЛ НЕЪМАТЛАРИ

қиш дастурхонида

Кичик бизнес

Пишиқчилик мавсумида саранжомланган сархил мева-сабзавотларни узоқ вақт давомида сифатли сақлаш қиш ва баҳор фаслларида бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблигини таъминлаш, қолаверса, ички истеъмолдан ортган маҳсулотни экспортга йўналтириш қамровини оширишда устувор аҳамият касб этади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, вилоятимизга ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилиб, жойларда замонавий совуткичли омборхоналар фойдаланишга топширилиши ҳисобига уларнинг сони йилдан-йилга ошиб бораяпти.

Яккабоғ туманидаги "Улкан коинот сирлари" хусусий корхонаси раҳбари Ғанишер Ўринов ҳам ўтган йили бу  борада янги лойиҳани амалга оширган эди. Чет эл технологиялари асосида жиҳозланган янги омборхона 100 тонна маҳсулотни узоқ вақт сифатли сақлаш имконини беради.

- Айни пайтда омборхонада 50 тонна узум ва олма сақлаяпмиз, - дейди тадбиркор. - Маҳсулотни ҳудуддаги етиштирувчилардан қабул қилганмиз. Уларнинг барчасини келгусида экспортга йўналтириш  мўлжалланган.

Маълумотларга кўра, вилоятимизда ҳар йили 330 минг тоннадан кўп мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Мавжуд совуткичли омборлар сиғими эса ҳозирча уларнинг 20 фоизинигина узоқ вақт сақлаш имконини беради. Демак, ҳудудда йирик сиғимли совуткичли омборлар қуриб ишга тушириш ҳамон тадбиркорлар учун  жозибадор ва истиқболли йўналиш бўлиб қолмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo