Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 декабрь, шанба. 2020 йил                         Махсус версия RU

08.07.2020


Кеча икки кишида касаллик тасдиқланиб, 54 бемор тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида 2 киши коронавирус инфекцияси юқтиргани тасдиқланди ва шу пайтгача вилоятда ушбу касалликка чалинганлар сони 204 нафарга етди. Беморларнинг 94 нафари Қозоғистон, 6 нафари Туркия, 1 нафари Украина фуқаролари бўлса, 103 нафари ўзбекистонлик.

Бир неча кун олдин эса вирус юқтирган ғузорлик бемор шифокорга кеч мурожаат қилиши оқибатида вафот этган эди.

Эътиборлиси, кеча 54 бемор коронавирусдан соғайди ва вилоятда соғайиб чиққанлар сони 173 нафарга етди.

Айни пайтда Қашқадарёда 30 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Report typo