Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Кейинги 30 йилда қандли диабетга чалинганлар сони икки баробардан кўпроққа ортиши мумкин

27.07.2023


Кейинги 30 йилда қандли диабетга чалинганлар сони икки баробардан кўпроққа ортиши мумкин

Вашингтон университети тиббиётчилари ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича қандли диабет билан касалланганлар сони яқин 30 йилда икки баравардан ортиққа кўпайиб, 2050 йилда жами 1,3 миллиард кишига етади. Олимларнинг изланиш натижалари The Lancet журналида эълон қилинган.

Тадқиқот муаллифлари дунёда қандли диабетнинг тарқалиши ҳақидаги барча очиқ маълумотларни таҳлил қилиб, умумлаштирган. Умумий ҳисобда улар 1990 йилдан 2021 йилгача тўпланган 27 мингдан ортиқ манбаларни ўрганган.

"Ижтимоий-демографик омиллар ва семиришни ҳисобга олган моделлаштириш усулидан фойдаланиб, биз 2050 йилгача қандли диабетнинг тарқалиш даражасини прогноз қилдик. Унга кўра, кейинги 30 йилда барча мамлакатларда касалланиш ҳолатлари ортиши кутилмоқда. Барчадан кўп жабр кўриши кутилаётган Шимолий Африка ва Яқин Шарқ, шунингдек, Тинч океанидаги орол давлатларни ўз ичига олган ҳудудларда ҳозирги касалланиш тенденцияси сақланиб қолган ҳолда 2050 йилга келиб аҳолисининг ҳар беш кишисидан биттаси диабетга чалиниши мумкин мамлакатлар бор. Бу минтақаларда яшовчи кекса кишилар орасида қандли диабетнинг тарқалиш кўрсаткичи янада юқорироқ бўлиши кутилади", дея тушунтирган тадқиқот муаллифлари.

Олимлар агар давлатлар ҳукуматлари касаллик профилактикаси бўйича зарур чораларни кўрса, прогноз ҳақиқатга айланмаслиги мумкинлигини таъкидлаган.

 

Report typo