Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

20.08.2019


ХАЛҚАРО АРМИЯ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

Эътиборлиси, мусобақада асосий таркибдан ўрин олиб, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларидан қатнашган мутахассислар "Рем Бат" номинациясида 2-ўринни қўлга киритган бўлса, "Ҳарбий ралли" номинациясида якка тартибдаги йўналишлар бўйича 2 та 2-ўрин ва 2 та 3-ўринга муносиб деб топилди. Мусобақада ҳарбийларимизнинг маҳорати, билим ва кўникмалари алоҳида эътироф этилди.

Ғолибликни қўлга киритган ушбу ҳарбийлар Қарши темир йўл шоҳбекатида миллий удумларимизга мос равишда кутиб олинди.

Тантанали маросимда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бошчилигида фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар, Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари, ёшлар ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг оила аъзолари жам бўлишди.

Халқаро миқёсда ҳарбийларимиз эришган ютуқлар мамлакатимиз ҳарбий қудратини намоён этиши билан бирга ёш авлод вакилларида ҳарбий касбга қизиқишни янада ошириши таъкидланди. Юртимиз байроғини баланд кўтарган хизматчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Н.ХЎЖАЕВ

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo