Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

16.05.2017


ХАЛҚАРО МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Соврин жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этган мазкур мусобақада бош соврин учун жаҳоннинг 15 дан ортиқ давлатидан келган 60 нафарга яқин тажрибали теннисчи кураш олиб борди. Баҳслар ҳам яккалик, ҳам жуфтлик асосида ташкил этилгани турнирнинг янада қизиқарли ўтишини таъминлади.

Мусобақа низомига кўра, даставвал асосий баҳслар учун саралаш ўйинлари ўтказилди. Унда 32 нафар теннисчидан фақатгина энг кучли тўрт нафари сараланди. Афсуски, бу баҳсларда иштирок этган 11 нафар вакилларимиздан ҳеч бири саралаш босқичидан ўтолмади. Турнирнинг асосий баҳсларида эса мамлакатимизнинг энг кучли 4 нафар теннисчиси тўғридан-тўғри қатнашган бўлса, улар ҳам финалгача етиб бора олишмади.  

Мусобақанинг финал баҳси ҳамюртларимиз иштирокисиз ўтди. Унда беларуслик Егор Герасимов ва туркиялик теннисчи Кем Илкел ўзаро баҳс олиб борди. Қизғин ва кескин курашларга бой ўйинда Герасимов рақибини 6/3, 7/6 (4) ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди.  

Мусобақанинг жуфтлик ўйинлари ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Финалда Денис Молчанов/Сергий Стаховский (иккаласи ҳам Украинадан) жуфтлиги Кевин Кравиц (Германия)/Адриан Менендез-Масейрас (Испания) жуфтлигини 6/4, 7/6 (7) ҳисобида мағлуб этди.

 

  Азизбек НОРОВ

Report typo