Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июнь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Халқаро суд исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга тайёрланмоқда

02.05.2024


Халқаро суд исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга тайёрланмоқда

 

Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди Ғазодаги қонли воқеалар муносабати билан мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга тайёрланаётганига тобора ишонмоқда. Бу ҳақда New York Times маълум қилган.

Газета чоп этган материалга кўра, айблов ушбу минтақага гуманитар ёрдам етказишга тўсқинлик қилиш ва аввал Исроил томонидан эгаллаб олинган Фаластин ерларига 7 октябрда қилинган ҳужумга "ўта қаттиқ жавоб" қайтаришга алоқадор бўлиши мумкин. 

Исроил манбаларининг билдиришича, бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳибсга олишга ордер бериладиган нишонлардан бири бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Ҳамас ҳаракати етакчиларини ҳибсга олишга ордер бериш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Исраэль Кац  Халқаро жиноят суди Ғазодаги воқеалар муносабати билан мамлакатнинг юқори мартабали амалдорларини ҳибсга олиш юзасидан ордер беришга қарор қилмаслигига умид билдирган.

 

Report typo